Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

масалан, қўл, оёқ, бурун каби бирон аъзони синдирсалар, уларга ҳад белгиланмайди. Чунки ҳад муайян жиноятнинг муайян жазосидир. У фақат ҳужжатга қараб бўлади. Ҳужжат эса шу уч жиноятгагина жазо белгилаган, қолганларига эса йўқ. Бу дегани, қолганлари жазосиз қоларкан-да, дегани эмас. Уларга фақат ҳад белгиланмаган, холос. Шунинг учун улар жиноятлар қабилидан ҳисобланиб, уларга жиноятга алоқадор ҳукмлар, яъни ўлдиришдан бошқа баданга жароҳат етказиш ҳукмлари татбиқ этилади.


Ҳад белгилаш учун қароқчиликнинг шартлари тўла топилиши шарт. Акс ҳолда ҳад белгиланмайди. Қароқчиликнинг шартлари учтадир:


1. Жиноят шаҳардан ташқарида, яъни қишлоқларда, тоғларда, саҳроларда, пана-пастқам жойларда, шунингдек, шаҳар ташқарисидаги поездлар, самолётлар, автомобилларда содир этилиши керак. Чунки қароқчилик тез ёрдамга келинмайдиган жойларда қилинади. Шаҳарда шундай ишни қилган киши қароқчи эмас, ўзлаштириб олувчи дейилади. Ўзлаштириб олувчи қароқчи эмас, унга ҳад белгиланмайди. Бироқ улар ҳам шаҳарни эгаллаб олиб ўлдириш, талон-торож қилиш, йўлтўсарлик каби жиноятларни содир этишса, қароқчилар ҳисобланиб, уларга ҳам қароқчилик ҳади белгиланади;


2. Уларда қилич, милтиқ, ханжар, пичоқ, пулемёт каби ўлдирадиган қурол бўлиши керак. Агар уларда умуман қурол бўлмаса ёки таёқ, қамчи каби ўлдирмайдиган қуроллар бўлса, улар қароқчилар, деб эътибор қилинмайди ва ҳад ҳам белгиланмайди;


3. Очиқчасига иш қилишлари, молни талон-торож йўли билан олишлари ва ўз жойларида тураверишлари керак. Яшириниб олсалар ўғри бўладилар. Тортиб олиб, қочиб кетсалар, босқинчи бўладилар. Бир ёки икки одам карвонга келиб, ундан бирон нарсани олиб қўйса, ҳимоясиз ва қувватсиз бўлганлари учун қароқчилар ҳисобланмайди. Чунки қароқчилар ўзларини ҳимоя қила оладиган кучга эга бўладилар.

 

85-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222